
Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичининг қуръаси 17 декабрь куни, Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади, деб хабар бермоқда УЕФА сайти.
Жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватга гуруҳ ғолиблари - «Бавария», «Барселона», «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Сити», «Порту», «Пари Сен-Жермен», «Реал» ва «Ювентус» жойлаштирилади.
Иккинчи саватга гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар - «Атлетико», «Аякс», «Ливерпуль», «Лион», «Манчестер Юнайтед», «Рома», «Тоттенҳэм» ва «Шальке-04» жойлаштирилади.
Муҳим жиҳати: битта мамлакат вакиллари ва битта гуруҳдан жой олган жамоалар 1/8 финалда бир-бирига дуч келмайди.
Чемпионлар Лигаси финали 2019 йил 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар