date
views 3 216

Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди
Европа Лигасининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Кеча кейинги босқичда курашни давом эттирадиган 11 та жамоа номи маълум бўлди.

6-тур натижаларига асосан қуйидаги клублар плей-офф йўлланмасини қўлга киритди: «Вильярреал», «Севилья», «Краснодар», БАТЭ, «Ренн», «Мальме», «Рапид», «Олимпиакос», «Селтик», «Славия», «Генк».

Ушбу 13 та клуб муддатидан олдин минимум вазифани уддалаб бўлган эди: «Арсенал», «Айнтрахт», «Динамо» Загреб, «Динамо» Киев, «Ред Булл Зальцбург», «Зенит», «Челси», «Лацио», «Спортинг», «Фенербахче», «Байер», «Бетис», «Цюрих».

Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлаган жамоалар эндиликда Европа Лигаси соврини учун курашга қўшилади: «Брюгге», «Интер», «Наполи», «Галатасарай», «Бенфика», «Шахтер», «Виктория» ва «Валенсия».

Иккинчи даражали еврокубок мусобақаси плей-оффида Испаниядан 4 та клуб қатнашади, бу – бошқа лигалар билан таққослаганда энг юқори кўрсаткич. Ла Лиганинг учала вакили – «Вильярреал», «Севилья» ва «Бетис» ўз гуруҳларида пешқадамга айланишди, «Валенсия» эса ЕЧЛдан келиб қўшилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, турнирда испан клублари барчадан кўп – 11 маротаба бош совринни қўлга киритган.

1/32 финал босқичи жуфтликлари 17 декабрь, душанба куни қуръа ташлаш орқали аниқланади. Босқичнинг илк ўйинлари 14 февралда, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди