20:36 / 14.12.2018
3 599

Нурмагомедов йил якунларига кўра топ-5 спортчилар сафидан жой олди

Нурмагомедов йил якунларига кўра топ-5 спортчилар сафидан жой олди
Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 2018 йилда дунёнинг энг машҳур спортчилари рўйхатига киритилди.

Google компанияси берган ҳисоботга кўра, якунланиб бораётган 2018 йилда энг кўп “қидирув” берилган спортчилар рўйхатида Хабиб Нурмагомедов бешинчи ўринни банд этган. Конор Макгрегор эса ўнинчи поғонадан жой олган.

Қизиғи шундаки, Google тизимида энг кўп изланган спортчи бу баскетбол юлдузи Тристан Томпсон бўлган. Кейинги ўринларда футболчи Алексис Санчес, тоғ чанғи спорти вакиласи Линдси Вонн ҳамда сноубордчи Шон Уайт бормоқда.

Google Россия ҳудудида Хабиб Нурмагомедов биринчи ўринда эканлигини қайд этган. Конор Макгрегорга эса рейтингнинг тўққизинчи поғонасидан жой теккан. Жорий 2018 йилда Россияда йил воқеаси сифатида танланганлар рўйхатида Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг тўртинчи ўринда зикр этилган. Россиядаги жаҳон чемпионати шубҳасиз биринчи ўринни эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов йил якунларига кўра топ-5 спортчилар сафидан жой олди