11:15 / 15.12.2018
3 902

Ўзбекистон МТЖ Туркияга жўнаб кетди (фото)

Ўзбекистон МТЖ Туркияга жўнаб кетди (фото)
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча миллий терма жамоамиз аъзолари тиббий текширувдан ўтишди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Жароҳат безовта қилаётганлар йўқ, деб хабар бермоқда «ЎФА» матбуот хизмати.

Бугун, 15 декабрь куни Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз аъзолари эрта тонгда Тошкент – Истамбул – Анталия йўналишида Туркияга жўнаб кетишди.

Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

Туркияга йўл олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Санжар Қувватов ("Насаф")
Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар:
Егор Кримец ("Пахтакор")
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Икром Алибоев ("Сеул", Ж.Корея)
Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Иван Нагаев ("Қизилқум")

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ Туркияга жўнаб кетди (фото)