
Хабарингиз бор ўтган ҳафтада УЕФА Чемпионлар лигасида гуруҳ босқич учрашувлари ўз якунига етган эди.
Унга кўра «Боруссия Д», «Шальке-04», «Бавария» (уччаласи – Германия), «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм Хотспур» (тўртталаси – Англия), «Барселона», «Реал», «Атлетико» (уччаласи – Испания), «Ювентус», «Рома» (иккиси – Италия), «ПСЖ», «Лион» (иккиси — Франция), «Порту» (Португалия), «Аякс» (Голландия) жамоалари бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлишди.
Бугун эса Тошкент вақти билан соат 16:00да мусобақанинг нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичнинг дастлабки учрашувлари 2019 йил 12-13 ва 19-20 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 5-6 ҳамда 12-13 март кунлари бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар