
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида 10-17 декабрь кунлари 8 вазн тоифасида ғолиблар номи аниқланди.
2019 йилги мавсум учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибини аниқлаб берувчи мусобақада шу кунга қадар -49 кг вазн тоифасида иштирок этиб келаётган Ҳасанбой Дўсматов -52 кг вазнда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди.
Бундан ташқари, -57 ва -63 кг вазн тоифаларида Абдулҳай Шораҳматов ва Алиёр Норалиевлар финал баҳсида жангсиз ғалаба қозонишди.
Мусобақа финалчиларининг тўлиқ натижаси қуйидагича:
-52 кг
Ҳасанбой Дўсматов – Худойназар Файзов 5-0
-57 кг
Абдулҳай Шораҳматов – Отабек Холматов (жанг ўтказилмаган)
-63 кг
Алиёр Норалиев – Шунқор Абдурасулов (жанг ўтказилмаган)
-69 кг
Иқболжон Холдоров – Бобо Усмон Батуров 2-3
-75 кг
Фанат Қаҳрамонов – Одилжон Аслонов 4-1
-81 кг
Дилшодбек Рўзметов – Хуршид Абдуллаев 1-4
-91 кг
Рустам Тўлаганов – Мадиёр Саидраҳимов 1-4
+91 кг
Улуғбек Мубинов – Обиджон Тоҳиров 5-0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар