
Профессионал бокснинг супер енгил (63,5 кг.) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.
Боксчининг маълум қилишича, у 2019 йил 18 январь куни Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади. 8 раундга мўлжалланган мазкур жанг АҚШнинг Висконсин штати, Верона шаҳрида жойлашган "Turning Stone Resort & Casino" спорт саройида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 32 ёшли Рикардо Гарсия шу кунга қадар профессионал боксда 19 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалаба (9 нокаут) қозонган, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.
Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида (3 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар