06:58 / 20.12.2018
3 629

«Локомотив» клуби «АГМК» нинг легионер тўпурарини ўз сафига қўшиб олди

«Локомотив» клуби «АГМК» нинг легионер тўпурарини ўз сафига қўшиб олди
"Локомотив" футбол клуби АГМК ярим ҳимоячиси Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтган мавсумда АГМК таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоанинг Ўзбекистон кубоги финалида ғолиб бўлишида асосий ўрин тутган, кўплаб голлар уриб, сермаҳсулликни намойиш қилган, йил рамзий термасидан ўрин олган Жокич "Локомотив" мураббийлар штаби эътиборига тушди. Йован Жокич 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.

1992 йилнинг 13 август кунида Сербияда таваллуд топган ярим ҳимоячи "Явор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу клуб таркибидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин Қозоғистоннинг "Атирау" жамоасида фаолият олиб борди. Кейинчалик АГМКда тўп сурди. Ишончли ўйини ва чиройли голлари "Локомотив" ўтишига туртки бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» клуби «АГМК» нинг легионер тўпурарини ўз сафига қўшиб олди