Достон Ёқубов силтаб кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилади

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича "Qatar 5 th International Cup" мусобақасида ўзбекистонлик Достон Ёқубов -61 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетикасидан маълум қилишди.
Ушбу рекорд дастлаб индонезиялик Ираван Эко Юли томонидан ўрнатилганди – 174 кг. Достон Ёқубов эса 175 кг билан 29 ёшли спортчининг натижасини янгилади.
Достон Ёқубов Қатарда ўтган турнирда даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтариш машқида 175 кг, икки йўналиш натижасига кўра 313 килограммлик натижа билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ундан кейинги ўрин эса Адҳамжон Эргашевга насиб қилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ушбу рекорд дастлаб индонезиялик Ираван Эко Юли томонидан ўрнатилганди – 174 кг. Достон Ёқубов эса 175 кг билан 29 ёшли спортчининг натижасини янгилади.
Достон Ёқубов Қатарда ўтган турнирда даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтариш машқида 175 кг, икки йўналиш натижасига кўра 313 килограммлик натижа билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ундан кейинги ўрин эса Адҳамжон Эргашевга насиб қилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…