22:05 / 20.12.2018
3 170

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 95-ўринда қолди

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 95-ўринда қолди
Халқаро футбол иттифоқи ФИФА терма жамоаларнинг декабрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди.

Декабрь ойи рейтингида Ўзбекистон термаси 1251 очко билан 95-поғонани банд этган. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон терма жамоаси Осиё миқёсида 14-ўринда бормоқда.

Қитъа бўйича Эрон терма жамоаси 1481 очко жамғариб, етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Сурия терма жамоаси боришяпти. Ўзбекистондан юқори ўринларда, шунингдек, Хитой, БАА, Ливан, Уммон, Ироқ, Қирғизистон ва Қатар терма жамоалари боришмоқда.

Рейтингнинг юқори қисмида ўтган ойга нисбатан ўзгариш бўлмаган. Биринчи ўринда 1727 очко жамғарган Бельгия, иккинчи ўринда 1726 очко жамғарган Франция, учинчи ўринда 1676 очко жамғарган Бразилия жойлашган. Кучли ўнликдан Хорватия, Англия, Португалия, Уругвай, Швейцария, Испания ва Дания терма жамоалари жой эгаллашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ФИФА рейтингида 95-ўринда қолди