Биринчи оғир (-90,7 кг) вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони саналган украиналик Александр Усик ESPN талқинига кўра йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди.
ESPN талқинига кўра, энг яхши бўлиш учун номзодлар орасида бошқа бир украиналик боксчи Василий Ломаченко, мексикалик Майки Гарсия, британиялик Энтони Жошуа ва америкалик Морис Ҳукер номзодлари кўрсатиб ўтилганди. Усик уларнинг барчасини ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллади.
2018 йил украиналик боксчи учун фаолиятидаги энг омадлиси бўлди. Январда у WBSS турнири ярим финалида латвиялик Майрис Бриедисни енгиб, икки йўналишда жаҳон чемпионига айланган бўлса, июлда бўлиб ўтган финалда россиялик Мурат Гассиевни мағлубиятга учратиб, ўз вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик — тўртта камар соҳиби бўлди. Шу билан бирга у Муҳаммад Али номидаги мукофотни ютган илк боксчига айланди.
Ноябрда эса Усик собиқ жаҳон чемпиони Тони Белльюни нокаутга учратиб, камарларини муносиб ҳимоя қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди