date
views 6 168

“Формула-1″ пойгаларининг 2015 йилги мавсумида қатнашадиган жамоалар номи маълум бўлди

“Формула-1″ пойгаларининг 2015 йилги мавсумида қатнашадиган жамоалар номи маълум бўлди

FIA нашри “Формула-1″ мусобақаларининг келгуси мавсумда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар рўйхати ва ушбу жамоаларнинг пилотлари номини эълон қилди, деб хабар бермоқда kun.uz.
Лекин, бу рўйхатда қайд этилган “Манор” ва “Катерхэм” жамоаларидаги баъзи муаммолар кейинчалик бу жамоаларнинг турнирдан чиқиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Рўйхатда 11 жамоа номи келтирилган, шулардан 9таси мавсумга тўла тайёр ҳолда ва старт берилишини кутмоқда. “Манор” ва “Катерхэм” жамоалари эса молиявий муаммолар туфайли ҳалигача мусобақаларга қўйиш учун пойгачи ёллай олмаган.

Қуйида мавсум турнирларида иштирок этиш мақсадида ариза топширган жамоалар рўйхати келтирилган.

1. “Мерседес” (“Мерседес” моторли пойга машиналарида): Льюис Хемилтон (Буюк Британия), Нико Росберг (Германия);

2. “Ред Булл” (“Рено”): Даниэль Риккьярдо (Австралия), Даниил Квят (Россия);

3. “Уильямс” (Мерседес”): Фелипе Масса (Бразилия), Валттери Боттас (Финляндия);

4. “Феррари” (“Феррари”): Себастьян Феттель (Германия), Кими Райкконен (Финляндия);

5. “Макларен” (“Хонда”): Фернандо Алонсо (Испания), Женсон Баттон (Буюк Британия);

6. “Форс Индия” (“Мерседес”): Нико Хюлькенберг (Германия), Серхио Перес (Мексика);

7. “Торо Россо” (“Рено”): Макс Ферстаппен (Нидерландия), Кичик Карлос Сайнс (Испания);

8. “Заубер” (“Феррари”): Маркус Эрикссон (Швеция), Фелипе Наср (Бразилия);

9. “Лотус” (“Мерседес”): Ромен Грожан (Франция), Пастор Мальдонадо (Венесуэла);

10. “Манор” (“Феррари”): пойгачиси йўқ;

11. “Катерхэм” (“Рено”): пойгачиси йўқ;
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Формула-1″ пойгаларининг 2015 йилги мавсумида қатнашадиган жамоалар номи маълум бўлди