00:45 / 23.12.2018
3 438

АПЛ. Сульшернинг МЮси йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

АПЛ. Сульшернинг МЮси йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Кардифф» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Кардифф Сити Стэдиум»да кечган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг дебютидаёқ манкунианлар стандарт вазитни голга айлантиришди: Маркус Рэшфорд жарима харбасини аниқ ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

29-дақиқада Андер Эрреранинг узоқ масофадан берган зарбаси рикошетга учраб, дарвозанинг юқори бурчагидан жой олди. 38-дақиқада мезбонлар пенальтидан сўнг ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди.

Бироқ орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар учинчи голни уришди: Антони Марсьяль жамоасининг ажойиб комбинациясини голга айлантирди. Иккинчи бўлим дебютида Жесси Лингард 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Поль Погба аниқ пас билан Лингардни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ўз навбатида Жесси ўз имкониятини кўкка совурмади.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 29тага етказиб олган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

АПЛ, 18-тур

Кардифф – Манчестер Юнайтед 1:5 (1:3, 0:2)
Голлар:
0:1 – 3 Рэшфорд, 0:2 – 29 Эррера, 1:2 – 38, пенальти Камараса, 1:3 – 41 Марсьяль, 1:4 – 57, пенальти Лингард, 1:5 – 90 Лингард.

Кардифф – Этеридж, Моррисон, Каннингем, Манга, Бамба, Артер (Зохоре, 61), Гуннарссон (Роллс, 83), Мерфи, Камараса, Хойлетт (Харрис, 74), Патерсон.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Шоу, Янг, Линделеф, Погба, Матич (Феллайни, 87), Лингард, Эррера, Марсьяль (Перейра, 87), Рэшфорд (Фред, 79).

Огоҳлантиришлар: Шоу (35), Гуннарссон (58), Каннингем (79).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. Сульшернинг МЮси йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади