date
views 3 896

Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди (видео)

Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди (видео)
Ушбу олтин медал Ўзбекистон тарихида пенчак силат бўйича биринчиси ҳисобланади.
Пенчак силат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 12-17 декабр кунлари Сингапур давлатида бўлиб ўтган XVIII жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Мазкур дунё биринчилигида жаҳоннинг 70 дан ортиқ давлатлари орасида терма жамоамиз аъзолари умумжамоа ҳисобида 5-ўринга кўтарилди ва мусобақанинг энг яхши жамоаси унвонини қўлга киритди.

Мусобақада Абдумалик Салимов олтин медал соҳиби бўлиш билан бирга, жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилди. Шунингдек, Аюбхон Абдуллаев бронза медали билан тақдирланди.
ВИДЕО
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди (видео)