Почеттино: "2:6 ҳисоби турмуш ўртоғим учун совға. Биз 26 йил олдин турмуш қурган эдик"

  • 24 декабрь 2018, 14:36
  • 1 612
  • Спорт
  • Почеттино: "2:6 ҳисоби турмуш ўртоғим учун совға. Биз 26 йил олдин турмуш қурган эдик"
    «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ доирасида «Эвертон» устидан қозонилган 2:6 ҳисобидаги йирик ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

    -Жуда ҳам хурсандман. Биз бу ерга чоршанба куни «Арсенал»га қарши кечган қийин ўйиндан кейин келган эдик, аммо жамоа тетик ва тезкор ўйин кўрсатди. Биз жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилдик. Жуда ҳам ажойиб. Бу каби чиройли ўйиндан кейин ғурурланиш керак.

    -Учрашувнинг энг зўр ўйинчиси бўлган Соннинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

    -У юқори даражали футболчи. Унинг вазиятни якунлаши ажойиб. Аммо фақатгина уни мақтаб бўлмайди. Ўйин даражаси юқори бўлди.
    «Эвертон» - жуда ҳам ажойиб жамоа. Улар гол уришди, мағлубиятга учраётган эдик, лекин биз фантастик руҳиятга эгамиз. Ушбу ғалаба бизга ақлбовар қилмас туйғуларни бермоқда. Биз бутун 90 дақиқа устунликка эга бўлдик ва рақибдан анча зўр эдик. Бизни жуда ҳам тиғиз тақвим кутиб турибди ва уни шу тарзда бошлаш муҳим.

    -Сиз чемпионлик учун пойгадамисиз?
    -«Ливерпуль» ва «Сити» - чемпионлик учун асосий фаворит. Биз яхши вазиятдамиз. Аммо олдинда кўплаб ўйинлар бор.

    -2:6 ҳисоби бугун сиз учун ўзига хосми?
    -Бу менинг аёлим учун совға. Биз 26 йил олдин турмуш қурган эдик. Бу байрамни нишонлаш учун ажойиб усул», - дейди Почеттино.

    Манба: www.uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Почеттино: "2:6 ҳисоби турмуш ўртоғим учун совға. Биз 26 йил олдин турмуш қурган эдик"