11:44 / 28.12.2018
3 033

Президент: "Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши керак"

Президент: "Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши керак"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномасида жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Президент Ўзбекистон келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида гапирди.

«Мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича халқаро талаблар даражасида спортчилар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш керак. Афсуски, ҳозирга қадар юртимизда Олимпия ёки Осиё ўйинлари каби нуфузли спорт мусобақалари ўтказилмаган.

Келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича ҳаракатларни бошлашимиз керак. Албатта, бу катта марра. Лекин биз бу маррага қодир эканлигимизни кўрсатсак, тўғри бўлар эди. Биз шунга муносибмиз десак, бу ҳам тўғри. Бу борада 3 ой муддат ичида тегишли чоралар ишлаб чиқилади», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Президент: "Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши керак"