
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби аъзоси Остон Ўрунов жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Инстаграм саҳифасида Ўрунов шундай дейди: "Биринчи шу жамоага келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак. Худо хоҳласа яна бирга бўлиш насиб қилсин. Албатта, мухлисларни ҳам ўрни катта, шунча қўллаб-қувватладинглар, бориларга шукр".

Сайтимизда бир неча кун олдин Остон Ўрунов "Краснодар" клуби қизиқишлари доирасига кириб қолгани борасида маълум қилган эдик. Айни пайтда томонлар музокаралар олиб боришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар