
Италия чемпионатининг 19-турида «Ювентус» клуби ўз майдонида «Сампдория» футболчиларини қабул қилди ва кичик фарқ билан ғалаба қозонишди. Учрашувда Роналду дубль қайд этди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. Унга тўпни аниқ қилиб Пауло Дибала узатиб берди. 33-дақиқада эса учрашувни бошқариб турган ҳакам туринликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади ва меҳмонлар ҳужумчиси Фабио Квальярелла ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Роналду пенальтини аниқ амалга ошириб яна жамоасини олдинга олиб чиқди ва «Ювентус» устунликни ўйин охирига қадар ушлаб турди.
Италия чемпионати 19-тур
«Ювентус» – «Сампдория» 2:1 (1:1, 1:0)
Гол: 1:0 – 2 Роналду, 1:1 – 33, пенальти Куальярелла, 2:1 – 65, пенальти Роналду.
«Ювентус» – Перин, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Джан, Пьянич, Матюиди (Дуглас Коста, 82), Роналду, Дибала, Манджукич (Бернардески, 69).
«Сампдория» – Аудеро, Феррари, Мурру, Сала, Колли, Рамирес (Сапонара, 72), Экдаль (Янкто, 82), Линетти, Прат, Капрари (Дефрель, 67), Куальярелла.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (36), Феррари (36), Ругани (71), Сапонара (90).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар