
Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Вильярреал» – «Реал» Мадрид қолдирилган учрашуви ўз якунига етди. «Эстадио де ла Серамика»да бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувни мезбонлар тезкор гол билан бошлашди, 4-дақиқада Санти Касорла мадридликлар ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бироқ мадридликлар бу голга тезда жавоб қайтаришди, Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни ҳаволатиб марказга узатди, у ерда Карим Бензема боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.
20-дақиқада «Реал» футболчилари стандарт вазиятданунумли фойдаланишди, Тони Крооснинг жарима майдонига узатган тўпини Рафаэль Варан боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.
82-дақиқада Касорла Куртуа оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, дублини нишонлади.
Шу тариқа, «Реал» очколарини 30тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринда қолди. «Вильярреал» (16) эса 18-поғонада бормоқда.
Ла Лига, 17-тур
Вильярреал – Реал Мадрид 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 4 Касорла, 1:1 – 7 Бензема, 1:2 – 20 Варан, 2:2 – 82 Касорла.
Вильярреал – Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Лайюн, Руис, Форнальс, Хави Фуэго (Тригерос, 82), Чуквуэзе, Касерес (Токо-Экамби, 63), Касорла, Морено (Бакка, 68).
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Вальверде, 64), Каземиро, Васкес, Кроос (Винисиус Жуниор, 86), Бэйл (Иско, 46), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (41), Альваро Гонсалес (45), Рамос (89), Коста (90).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар