21:08 / 05.01.2019
3 441

Зидан севимли жамоасига қайтиши мумкин

Зидан севимли жамоасига қайтиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан 2019 йил ёзида Туриннинг «Ювентус»ига бош мураббий бўлиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, Аллегри гарчи шартномаси 2020 йил ёзигача тузилган бўлса-да, 2018/19 йил мавсуми тугаши билан туринликлар сафини тарк этиш истагини билдирган. Унинг ўрнига катта эҳтимол билан Зидан келади.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йил июлидан бери бошқаряпти. Унинг бошчилигида туринликлар Италия чемпионати ва кубогида тўрт карра зафар қучишди, қолаверса суперкубок соҳибига айланишди.

Зидан эса мадридликларни уч карра Европа чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан севимли жамоасига қайтиши мумкин