date
views 3 608

БАА Осиё кубоги очилиш ўйинида Баҳрайн билан дуранг ўйнади

БАА Осиё кубоги очилиш ўйинида Баҳрайн билан дуранг ўйнади
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйин дастлабки дақиқаларида мезбонлар кутилганидек фаол юришларни амалга оширишди, бироқ улардан наф чиқмади. Танаффусгача баҳрайнликларда ҳам саноқли имкониятлар бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчисидек ўртача темпда бошланди. 78-дақиқада меҳмонлар кам сонли ҳужумларидан бирини гол айлантиришди: Муҳаммад ал Ромайҳи рақиб ҳимоясида юзага келган палапартишликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.

Шундан сўнг амирлик футболчилар рақиб жарима майдони томонида босимни оширишди. 86-дақиқада ҳакам Баҳрайн дарвозаси томон пенальти белгилади, уни Аҳмад Халил голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини эртага бўлиб ўтади. Унда Тайланд термаси Ҳиндистон билан куч синашади.

Осиё Кубоги, 1-тур
БАА – Баҳрайн 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
0:1 – 78 Ромайҳи, 1:1 – 88, пенальти Халил.

БАА: Холид Эйса, Халифа Ғаним, Жума ал Саъди, Солиҳ Исса, Бандар Муҳаммад, Ҳассан Салмин, Амир Абдулраҳмон (Муҳаммад Абдулраҳмон, 54), Халфан Муборак (Саиф Рашид, 54), Ҳамис Исмоил (Аҳмад Ҳалил, 81), Исмоил ал Ҳамадий, Али Мабхут.
Баҳрайн: Сайид Алавий, Али Жума (Муҳаммад Марҳун, 86), Волиб ал Ҳаям, Ҳамид ал Шамсан, Сайид Иса, Али Мадан (Сами ал Ҳусаини, 90+1), Сайид Дҳия, Комил Аласвод, Али ал Соъфи, Муҳаммад ал Ромайҳи, Жамол Рашид (Абдулла Ҳилол, 81).
Огоҳлантиришлар: А. Абдулраҳмон (35), Исмоил (36).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА Осиё кубоги очилиш ўйинида Баҳрайн билан дуранг ўйнади
-->