
Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлади.
Машғулотлар кунига 2 маҳалдан Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ва Наманган шаҳридаги “Динамо” стадионларида ўтказилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Машғулотларни Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб боришмоқда. Унда маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор янги ўйинчилар ҳам иштирок этишмоқда. Улар қаторида ҳамюртларимиз билан бирга Россия ва Сербиядан келган футболчилар ҳам бор. Аммо улар ҳозирча кўрикдан ўтишмоқда. Шунинг учун мазкур ўйинчиларнинг исм-шарифларини ҳозирча ошкор қилинганича йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар