20:51 / 06.01.2019
3 029

Ҳиндистон термаси Тайландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди

Ҳиндистон термаси Тайландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва ҳисоб 27-дақиқага келиб очилди. Сунил Чхетри пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Тирасил Дангда ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим дебютида Чхетри жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Анируд Тапа чиройли гол билан ҳисобни оширган бўлса, 81-дақиқада Жижи Лалпекхлуа ўйинга нуқта қўган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, Ҳиндистон илк турдан сўнг “А” гуруҳи пешқадамига айланди. Баҳрайн (1) ва БАА (1) термалари эса кейинги ўринларда боришмоқда.

Осиё Кубоги-2019, 1-тур
Тайланд – Ҳиндистон 1:4 (1:1, 0:3)
Голлар:
0:1 – 27, пенальти Чхетри, 1:1 – 33 Дангда, 1:2 – 46 Чхетри, 1:3 – 68 Тапа, 1:4 – 80 Лалпекхлуа.

Тайланд – Будпром, Хемвибун, Кердкээв, Бунматхан, До, Дечмитр (Вирияудомсири, 58), Пуангчан, Сонгкрасин (Чаттхонг, 73), Джайдед, Дангда, Крайсон (Пурисай, 79).
Ҳиндистон – Сингх-Сандху, Котал, Джинган, Боус, Эдатодика, Халдер (Сингх, 87), Тапа (Борхес, 78), Нарзари, Сингх, Куруниян (Лалпекхлуа, 78), Чхетри.
Огоҳлантиришлар: Дечмитр (39), Хемвибун (80).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳиндистон термаси Тайландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳ пешқадамига айланди