06:53 / 09.01.2019
3 008

"Навбаҳор" украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади (фото)

"Навбаҳор" украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади (фото)
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби шу кунларда трансфер бозорида жуда фаол бўлмоқда. Кеча сербиялик ҳимоячи Славко Лукич билан шартнома имзолаган “лочинлар” бугун украиналик ҳужумчи Александр Касьян билан шартнома имзолашди.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи “Навбаҳор” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. У фаолияти давомида Украина ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида тўп сурган. Шунингдек, “Шахтёр” Донецк, “Заря” Луганск ва “Томь” клублари шарафини ҳимоя қилган. Унинг сўнгги жамоаси Россия биринчи дивизионида иштирок этувчи Курскнинг “Авангард” клуби бўлган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади (фото)