
Янги мавсум бошида профессионал боксчиларимиз сафи яна биттага кўпайиши мумкин. Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, феврал ойида Ўзбекистонда профессионал бокс кечаси ташкил этилиши кутилмоқда. Ушбу бокс оқшомида 16 феврал куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтиши керак.
Шунингдек, бу мусобақада Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов дебют қилиши айтилган эди. Бироқ боксчимизнинг ушбу жангда иштирок этиши ҳозирча аниқ эмас. Бундан ташқари Ҳасанбойга бир қанча хорижлик промоутерлик компаниялари ҳам жиддий қизиқиш билдирган, аммо у профессионал боксга ўтиш борасида якуний қарорга келмаган. Улар орасида 3-4 та АҚШ промоутерлик компаниялари борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда боксчиларимиз Янгиободдаги ўқув-йиғин базасида янги мавсумга тайёргарликларни давом эттирмоқда.
Профессионал БоксҲасанбой ДўсматовЎзбекистон БоксОлимпиада ҒолибиТошкент СпортБокс КечасиЯнги МавсумЖанг ИштирокПромоутерлик Компаниялари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг