00:01 / 14.01.2019
3 865

Одил Аҳмедов: "Бу қадар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйламаган эдик"

Одил Аҳмедов: "Бу қадар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйламаган эдик"
Бундан бироз олдин Осиё кубоги-2019 2-туридан ўрин олган Туркманистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Дубайдаги "Рашид" стадионида кечган учрашувда вакилларимиз 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Беллашувдан сўнг жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўйин борасидаги ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, барча ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Бу қадар осонлик билан ғалабага эришамиз деб ўйламаган эдик. Ўйлайманки, яхши формага кириб бормоқдамиз ва албатта келгуси учрашувларда ҳам мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - деди Аҳмедов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: "Бу қадар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйламаган эдик"