17:20 / 15.01.2019
4 366

Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг

Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг
БАА майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасининг 3-тур учрашувлари давом этади. Бугун В гуруҳи жамоалари ўз ўйинларини ўтказадилар.

Биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб қўйган Иордания термаси Фаластинга қарши майдонга тушади. Агар фаластинликлар ушбу баҳсда ғалаба қозона олсалар, у ҳолда камида учинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл оладилар.

Гуруҳнинг бошқа ўйинида эса иккинчи ўрин учун кураш боради. Ушбу турнирни сенсацион мағлубият билан бошлаган Австралия терма жамоаси мусобақада омадсиз қатнашаётган Сурия билан масалага ойдинлик киритади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа Ўзбекистон гуруҳидаги иккинчи жамоа билан плей-оффда тўқнаш келади.
Осиё Кубоги-2019, 3-тур
В гуруҳи


Австралия – Сурия
15 январь, 18:30
Фаластин – Иордания
15 январь, 18:30

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг