13:45 / 16.01.2019
3 174

Фазлиддин Ғоибназаров: "Жангга ҳар томонлама тайёрман"

Фазлиддин Ғоибназаров: "Жангга ҳар томонлама тайёрман"
Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни (Тошкентда 19 январь эрталаб) доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Боксчи мазкур жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

«Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман», — деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров: "Жангга ҳар томонлама тайёрман"