22:59 / 16.01.2019
3 498

Эрон биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди, Вьетнам термаси Яманни мусобақадан чиқариб юборди

Эрон биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди, Вьетнам термаси Яманни мусобақадан чиқариб юборди
Гуруҳ етакчиси Эрон термаси Ироқ билан куч синашди. Дубай шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Вьетнам терма жамоаси Яман билан баҳс олиб борди. Бу ўйинда вьетнамликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

38-дақиқада Нгуен Куанг Хай номинал мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Куэ Нгок Хай пенальтини аниқ бажариб, ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.

Гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1. Эрон (7 очко); 2. Ироқ (7); 3. Вьетнам (3); 4. Яман (0).
Шу тариқа, Вьетнам плей-офф йўлланмаси учун имкониятини сақлаб қолди. Бу ўйиндан сўнг Қирғизистон терма жамоасининг кейинги босқичга йўл олгани аниқ бўлди.

Осиё Кубоги, 3-тур
Эрон – Ироқ 0:0 (0:0, 0:0)

Эрон – Али Ризо Бейронванд, Муртазо Пуралиганжи, Мажид Ҳосайни, , Эҳсон Ҳож Сафий, Рамин Резоян, Меҳди Тареми, Омид Иброҳими, Ашкон Дежагоҳ, Воҳид Амири, Меҳди Тораби, Сердар Азмун.

Ироқ – Жалол Ҳассан, Али Аднан, Аҳмад Иброҳим, Алаа Али Маъви, Ребин Ғариб, Сафаа Ҳади, Башар Бонян, Ҳуссайн Ал-Саидий, Аҳмад Ёсин Ғаний, Мумам Тариқ, Муҳаннад Али Қадим.
Огоҳлантиришлар: Қадим (34), Ғоддос (39), Амири (68), Иброҳим (78), Аднан (82).

Вьетнам – Яман 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 38 Нгуен Куанг Хай, 2:0 – 64, пенальти Куэ Нгок Хай.
Вьетнам – Данг Ван Лам, Куэ Нгок Хай, Буй Тьен Зунг, Доан Ван Хау, Нгуен Фонг Хонг Зуй, Нгуен Чонг Хоанг, Лыонг Сюан Чионг (Нгуен Тиен Лин, 53), Фан Ван Дик (Нгуен Ван Тоан, 72), До Хунг Зунг, Нгуен Куанг Хай, Нгуен Конг Фыонг (Чан Минь Выонг, 82).
Яман – Соуд Ал-Совадий, Амар Ҳамсан, Мудир Абдурабу, Муҳаммад Баровис, Ала Маҳди, Абдулвасий Ал-Мотари, Ала Ал-Саси, Аҳмад Ал Ҳайфи, Аҳмад Ал-Сарорий, Ҳуссайн Ал-Ғозий, Эмад Мансур Товфиқ.
Огоҳлантиришлар: Махди (27), Аль-Хаят (37), Аль-Гумаи (63), Нгуен Конг Фыонг (78).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди, Вьетнам термаси Яманни мусобақадан чиқариб юборди