23:16 / 17.01.2019
4 002

Элдор Шомуродов: "Плей-оффда хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Элдор Шомуродов: "Плей-оффда хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.
"Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Аммо бу футбол. Менимча ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Энди бор эътиборни Австралия билан ўйинга қаратамиз. Эртадан ушбу баҳсга тайёргарликни бошлаймиз.

Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Менимча кўп вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.
Гол урган вазият ҳақида нима дейишим мумкин, оддий вазият эди. Шунчаки дарвозага яқинлашиб зарба бердим ва гол урдим.

Менга БАА клубларидан таклиф бўлса? Ҳозирча бор эътиборим Осиё Кубогига қаратилган. Бундан ташқари "Ростов" билан 2 йиллик шартномам бор. Хуллас бу ҳақда умуман ўйламадим.

Навбатдаги баҳсни Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири Австралияга қарши ўтказамиз. Плей-офф битта учрашувдан иборат бўлади, шу боис энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Элдор Шомуродов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: "Плей-оффда хато қилишга ҳаққимиз йўқ"