Роналду Аллегрига гаровда ютқазиб қўйди

  • 23 январь 2019, 16:10
  • 2 111
  • Спорт
  • Роналду Аллегрига гаровда ютқазиб қўйди
    "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрига гаровда ютқазиб қўйди.

    Унга кўра 33 ёшли португалиялик футболчи италиялик мутахассисга А Сериянинг жорий мавсумида барча пенальтиларни аниқ амалга оширишини айтган. Ўз навбатида Аллегри эса унинг бу сўзларига қарши чиққан ҳолда, унинг камида битта пенальтини амалга ошира олмаслигини айтган.

    Эслатиб ўтамиз, Роналду А Сериянинг ўтган турида “Кьево”га қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. Шу тариқа ушбу гаровда Аллегрининг қўли баланд келди.

    » » Роналду Аллегрига гаровда ютқазиб қўйди