09:39 / 24.01.2019
3 935

«Қўқон-1912» сафига сербиялик футболчилар келиб қўшилишди

«Қўқон-1912» сафига сербиялик футболчилар келиб қўшилишди
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик олиб бораётган «Қўқон-1912» жамоаси ўз сафини кучли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирча Қўқонликлар таркибига икки нафар хорижлик ўйинчилар келишди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, булар Марко Милич ва ярим ҳимоячи Ненад Станковичлардир.

Марко Милич ўтган мавсум ҳам жамоа сафида тўп сурганди. Ненад Станкович эса кўрикда бўлиб турибди.

Ненад Станкович 1992 йил 19 сентябрь куни таваллуд топган. Бўйи 179 см, оғирлиги 70кг, майдонда позицияси ярим ҳимоячи. Охирги жамоаси “ФК Синделик”. Ушбу жамоа сафида Сербия Биринчи лигасида 20 та учрашувда майдонга тушган. Умуман олганда, Ненад сўнгги тўрт мавсумни айнан шу клуб сафида ўтказган.
«Қўқон-1912» таркибига шу кунларда яна бир легионер футболчи, бу сафар ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» сафига сербиялик футболчилар келиб қўшилишди