13:08 / 24.01.2019
3 908

Расман Гонсало Игуаин «Челси» клубига ўтди (фото)

Расман Гонсало Игуаин «Челси» клубига ўтди (фото)
Фото: Twitter/@ChelseaFC
Лондоннинг «Челси» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаинни ижарага олди. Бу ҳақда Лондон клуби ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.

Фото: Twitter/@ChelseaFC
Аргентиналик футболчи жорий мавсумнинг биринчи даврасини «Милан» таркибида ўтказди.

Лондонликлар Игуаиннинг 6 ойлик ижараси учун 9 миллион евро тўлайди. «Челси» мавсум охирида ижара муддатини 18 миллион евро эвазига 2020 йилнинг ёзига қадар узайтириши ёки форвардни 36 миллионга сотиб олиши мумкин. Аргентиналик «кўклар» сафида 9-рақамда тўп тепади.

Гонсало Игуаин жорий мавсум А Серияда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман Гонсало Игуаин «Челси» клубига ўтди (фото)