Де Йонг нега "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг таклифларини рад этганини айтди

  • 25 январь 2019, 10:43
  • 1 074
  • Спорт
  • Де Йонг нега "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг таклифларини рад этганини айтди
    Куни кеча "Барселона" билан шартнома имзолаган голландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг нега "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг таклифларини рад этганини тушунтириб берди.

    “Мен Гвардиола билан ҳам, Тухель билан ҳам гаплашдим. Менинг бу қарорим "Манчестер Сити" ёки ПСЖни ёмон кўришимни англатмайди. Мен шунчаки "Барселона"да ўйнашни орзу қилганман.

    Испания чемпионати жуда кучли. Бунга ҳеч қандан шубҳам йўқ. Бускетс ўз позициясида дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири. Мен таркибда доимо асосий таркибда ўйнашга даъво қилмайман. Чунки, мен эндигина 21 ёшдаман”, - дейди де Йонг.

    Эслатиб ўтамиз, “Барселона” де Йонг учун “Аякс”га 75 млн евро тўлади.

    » » Де Йонг нега "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг таклифларини рад этганини айтди