Қирғизистон президенти миллий жамоа вакилларини тақдирлади (фото)

  • 25 январь 2019, 21:14
  • 1 577
  • Спорт
  • Қирғизистон президенти миллий жамоа вакилларини тақдирлади (фото)
    Қирғизистон президенти Сооронбай Шарипович Жээнбеков БААда ўтаётган Осиё Кубогида биринчи марта иштирок этиб, гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган миллий жамоа вакиллари билан учрашди.
    Қирғизистон президенти Осиё Кубогида муносиб қатнашган миллий жамоа аъзоларини махсус совға ва орденлар билан тақдирлади.

    Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестининга "Данакер" ордени топширилди. Бу мукофот дўстлик, тинчлик ўрнатишда катта хисса қўшганлар учун берилади.

    Қирғизистон футбол федерацияси президенти Султанов Семетей, терма жамоа футболчилари Байматов Азамат, Кашуба Валерий, Кичин Валерий, Люкс Виталий ва Мурзаев Мирланга "Данк" медали топширилди. Бу давлат хизматида сезиларли натижага эришганларга берилади.


    Футболчиларга 2 млн. сомлик сертификат топширилди ва терма жамоанинг ҳар бир вакилига (шифокор, мураббий ва техник ходимларга ҳам) қимматбаҳо соат совға қилинди.















    » » Қирғизистон президенти миллий жамоа вакилларини тақдирлади (фото)