
Сўнгги бир неча мавсумдан буён “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали дарвбозабон Игнатий Нестеров фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда 35 ёшли посбон “Оход” клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Маълумот учун, Нестеров ўтган мавсум Суперлигада жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди, 9 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Нестеровнинг янги жамоаси айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида 16 турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар