
Эртага 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюради. Бразилиялик жаҳон чемпиони жойлашган самолёт соат 09:30 да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"га қўнади. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади.
Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2 та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.
Соат 15:00 да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00 да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
Манба: www.ufa.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар