09:01 / 28.01.2019
2 900

Бундеслига. «Бавария» «Штутгарт» дарвозасига 4 та гол урди

Бундеслига. «Бавария» «Штутгарт» дарвозасига 4 та гол урди
27 январь, якшанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 19-тури доирасида сўнгги 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида «Штутгарт»ни қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

1-бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ «Бавария» ярим ҳимоячиси Тьяго Aлькантара ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб рақиб жамоа аъзоси Анастасиос Донис ҳисобни тенглаштирди (1:1).

2-бўлимнинг 55-дақиқасида 1-голга ассистентлик қилган Кристиан Гентнер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (2:1). Орадан 10-дақиқа ўтиб, «Штутгарт» дарвозасига пенальти белгиланди, аммо Роберт Левандовски ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади. 71-дақиқада Леон Горецка Ёсуа Киммих узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди (3:1). 84-дақиқага келиб, Роберт Левандовски хатосини тўғирлади ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди (4:1).

Шу тариқа Нико Ковач шогирдлари навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
«Фортуна Д» жамоаси ўз майдонида «Лейпциг»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
19-тур баҳсларида сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

Бундеслига 19-тур баҳслари
27 январь, якшанба

«Бавария»—«Штутгарт» 4:1
Голлар:
1:0 – 5 Aлькантара, 1:1 — 26 Донис, 2:1 — 55, автогол, Гентнер, 3:1 — 71 Горецка, 4:1 — 84 Левандовки.
«Бавария»: Нойер, Киммих, Суле, Ҳуммелс, Алаба, Мартинес (Гнабри, 46), Aлькантара, Горецка, Мюллер (Родригес, 74), Левандовски, Коман (Дэвис, 86).
«Штутгарт»: Силер, Бек, Кабак, Кемпф, Инсуа, Эссвайн (Соса, 90), Гентнер, Аскасибар, Цубер (Дидави, 87), Донис (Томми, 74), Гонсалес.
Огоҳлантиришлар: Алаба (32), Гентнер (66).

«Фортуна Д»—«Лейпциг» 0:4
Голлар:
0:1 — 2 Поульсен, 0:2 — 9 Орбан, 0:3 — 16 Поульсен, 0:4 — 68 Лаймер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига. «Бавария» «Штутгарт» дарвозасига 4 та гол урди