
2019 йилги Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистондан 3 та клуб иштирок этади.
Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичдан бошлайди. АГМК ва "Пахтакор" клублари эса саралаш босқичида иштирок этишади.
12 февраль куни "Пахтакор" Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс ғолиби 19 февраль куни БААда "Ал Наср" билан гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди.
Худди шу куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Олмалиқ шаҳрида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан куч синашади. Бу учрашувда ким ғалаба қозонса 19 февралда Саудия Арабистонида "Ал Наср" меҳмони бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар