Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг (15-0-0,14 КО) WBA International камари олиб қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Айни вақтда WBA чемпионлик камарлари рўйхатида Шоҳжаҳон Ҳасановнинг исми чиқариб ташланган.
Шоҳжаҳон Эргашев 2018 йилнинг 28 апрель куни хитойлик Жимин Вангга қарши жангда очколар бўйича ғалаба қозониб, мазкур чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Шундан сўнг у 3 марта рингга кўтарилган бўлсада, камар ҳимояси учун жанг қилмади.
Профессионал бокс йўналишлари қоидаларига кўра, одатда чемпионлик камарини 3 ойда бир ҳимоя қилиш мумкин. Агар 6 ойгача бўлган муддатда камар ҳимоя қилинмаса, бу ўрин вакант сифатида қайд этилиши ва янги жанг белгиланиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида 5, IBF рейтингида эса 12-ўринда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади