01:16 / 30.01.2019
4 031

Қатар термаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб илк бор финалга йўл олди

Қатар термаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб илк бор финалга йўл олди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Қатар ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Муҳаммад Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда қатарликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди, дастлабки дақиқаларда қатарликларнинг ҳужумлари кескинроқ кўринди. 22-дақиқада амирликлар дарвозабони Буалим Ҳуҳининг кучсиз зарбасини қайтаришда хатога йўл йўқди ва номинал мезбонлар олдинга ўтиб олишди.

37-дақиқада Ал-Моиз Али ўзининг айлантирма зарбаси билан жамоасининг ўйиндаги иккинчи ва ўзининг турнирдаги саккизинчи голини урди.

Иккинчи бўлимни мусобақа мезбонлари кутилганидек ҳужумлар остида бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ 81-дақиқада қатарликлар қарши ҳужумни голга айлантиришди. Ҳассан Ал-Ҳайдос дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва унинг устидан тўпни ошириб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Бунинг устига аримликлар ўйинни камчиликда якунлашди, Аҳмад Исмоил эпизодларнинг бирида рақибини тирсаги билан урди ва видетакрорлардан сўнг тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Исмоил Ҳалифа ўйинга нуқта қўган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, Қатар ўз тарихида биринчи бор Осиё Кубоги финалига йўл олди ва 1 февраль куни Япония билан ҳал қилувчи баҳсда иштирок этади

Осиё Кубоги-2019
Ярим финал

Қатар – БАА 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 22 Ҳуҳи, 2:0 – 37 Али, 3:0 – 81 Ал-Ҳайдос, 4:0 – 90+4 Ҳалифа.

Қатар – Ал-Шеб, Салим Ал-Ҳажри, Абдулкарим Ҳассан, Педру Корреа, Карим Будиаф, Тариқ Салмон, Буалим Ҳуҳи, Умар Мадибо, Акром Афиф (Исмоил Ҳалифа, 90+3), Ал-Моиз Али (Алаа Аҳмад, 87), Ҳассан Ал-Ҳайдос.
БАА – Холид Исса, Фариз Жума, Исмоил Аҳмад, Волид Аббос, Ҳассан Салмин, Амир Абдурраҳмон (Исмоил Матар, 46), Аҳмад Исмоил, Бандар Муҳаммад, Рашид Шамайли (Муҳаммад Абдулраҳмон, 70), Али Мабхут, Исмоил Ал-Ҳаммадий (Аҳмад Ҳалил, 51).
Огоҳлантиришлар: Матар (55), Будиаф (62), Алаа (87).
Четлатиш: Аҳмад Исмоил (89).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар термаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб илк бор финалга йўл олди