
БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида финалчилар маълум бўлди.
Қатар термаси сафида Алмоез Али гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7 та гол уришга муваффақ бўлган эди. "Ал Дуҳайл" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси ярим финалда БАА дарвозасига битта гол урди ва Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайига етиб олди. Негаки Дайининг ҳисобида 8 та гол бор. Эронлик собиқ тўпурар 1996 йилги Осиё Кубогида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Маълумот учун, Алмоез Али 1996 йилнинг 19 августида туғилган. У Қатар терма жамоасида илк учрашувини 2016 йилнинг 8 август куни Ироққа қарши ўтказган.
Осиё Кубоги тўпурарлари:
Али Дайи (Эрон) - 8 та гол, 1996 йил.
Алмоез Али (Қатар) - 8 та гол, 2019 йил.
Беҳташ Фариба (Эрон) - 7 та гол, 1980 йил.
Чой Сун Хо (Ж.Корея) - 7 та гол, 1980 йил. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар