22:30 / 30.01.2019
4 412

Азиз Турғунбоев: "Агентни танимайман, у билан ҳатто кўришмаганман ҳам"

Азиз Турғунбоев: "Агентни танимайман, у билан ҳатто кўришмаганман ҳам"
Бундан бир неча кунлар аввал юртимиздаги интернет нашрлардан бирида Азизбек Турғунбоевнинг агенти билан бўлган интервью чоп этилган эди. Қизиқ томони шу кунгача кўриниш бермаган агент энди пайдо бўлиб қолгани кўпчиликни ажаблантирди. Қолаверса, янги мавсумга Қримда тайёргарлик олиб бораётган жамоа ва Азизбекнинг «Навбаҳор»дан кетиш ёки қолиш ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритиш мақсадида бироз аввал Азизбек билан боғландик ва барчани қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

"Олдин ҳам айтгандим, яна айтаман. «Навбаҳор»да қоламан. Агент билан боғлиқ гапларга келадиган бўлсак, мен ҳатто уни танимайман ҳам. Ҳатто у билан кўришган ҳам эмасман. Ҳеч қанақасига у менга бутса олиб бермаган ҳам. Қанақасига ҳаётингизда бирон маротаба кўришмаган одам сизга бу нарсани қилиши мумкин? Бу ёлғон. Умуман агент деган кимса бўлмаган ҳаётимда. Кейин, мени шахсий ҳаётимни ҳал қилишга унинг ҳаққи йўқ.

Қримдаги тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда. Кечаги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозондик. 31 январь куни Қримдаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Насиб қилса мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчимиз.

Кетишим ёки қолишим ҳақидаги гапларга келсак, мен «Навбаҳор» мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Қолаверса, шу вилоятда туғилиб ўсдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шу даражага чиқдим. Мухлислардан ҳар-хил гап сўзларга ишонмасликларини сўрардим. Ҳозир Фарҳод ака билан ўз фикрларимни ўртоқлашяпман. Бу гапларни шахсан ўзим айтяпман. Шу инсон ҳам наманганлик мухлисларнинг ҳурмати ва истаги билан бугун мен билан боғланди. Бажонидил рози бўлдим. Баъзи мухлислар менга мурожаат билан чиқишмоқда. Сенга «Навбаҳор»да қолишинг учун шартномани мажбурлаб қилдиришдими ёки кимдир босим ўтказяптими деб. Йўқ, биринчидан бунақа нарсалар умуман бўлмаган. Мен ўз хоҳишимга кўра «Навбаҳор»да қолишни маъқул деб билганман. Турли хил ёлғонларни одамлар қаердан топишади ҳайронман. Ёлғон гапларга ишонмаслигингизни сўрайман. Мен вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу инсон ҳаётим давомида кўплаб ёрдам бердилар. Мен учун шунчалик куюниб, қайғураётганликлари учун барча ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Тушунинглар! Шундай раҳбарлар ва жонкуяр мухлислар борлиги учун ҳам «Навбаҳор»да ўйнамоқчиман «Навбаҳор»да, - дейди Азизбек Турғунбоев.
Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азиз Турғунбоев: "Агентни танимайман, у билан ҳатто кўришмаганман ҳам"