
Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Осиё кубоги финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эртанги ўйин Қатар футболи тарихидаги энг муҳими бўлади. Футболчиларим ўйин бошланишини сабрсизлик билан кутмоқда. Агарда биз ғолиб бўлсак, бу Қатар футболидаги энг катта натижа бўлади.
Умид қиламанки, яна бир муваффақиятли ўйин бўлади. Бизда жамоавий руҳ бор ва барча биргаликда ҳаракат қилмоқда.
Бизнинг турнирдаги асосий мақсадимиз - кучли рақобат кўрсатиб, ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатишдан иборат эди. Ортда қолган 6 ўйиннинг барчаси 6 хил тарихга эга. Гуруҳ босқичида босим юқори эди ва плей-оффда бу нарса янада ортди.
Япония кўп карра Осиё чемпиони бўлган кучли жамоадир. Биз уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини биламиз. Ғалабага эришишимиз учун эртага бутун учрашув давомида диққатни йўқотмаслигимиз керак", - деди испаниялик мутахассис.
Қатар терма жамоасиФеликс СанчесОсиё кубогифутбол тарихидамуваффақиятли ўйинжамоавий руҳрақобат кўрсатишЯпония жамоасикучли жамоа Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар