00:02 / 01.02.2019
3 996

Конте: «Реал»нинг таклифи оғизни куйдирадиган даражада эди»

Конте: «Реал»нинг таклифи оғизни куйдирадиган даражада эди»
Италиялик мутахассис Антонио Конте «Реал» клуби томонидан таклиф бўлганини тан олди.

«Реал»нинг таклифи оғизни куйдирадиган даражада иссиқ картошкадек эди. Уни рад қилишни маъқул кўрдим... Ҳамкорлик қилиш имкониятимиз бор эди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилиб олишни ёқтирмайман. Мен янги мавсум арафасида иш бошлашни маъқул кўраман», – деб 49 ёшли мураббий сўзларини келтирмоқда El Mundo Deportivo.

Конте 2018 йил ёзида «Челси»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди. Аввалроқ у «Ареццо», «Бари», «Аталанта», «Сиена», «Ювентус» ва Италия терма жамоасида ишлаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конте: «Реал»нинг таклифи оғизни куйдирадиган даражада эди»