14:08 / 01.02.2019
8 720

Одил Аҳмедов 10 минг доллар жаримага тортилди

Одил Аҳмедов 10 минг доллар жаримага тортилди
ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаснинг 29 январдаги қарорига кўра, терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов жаримага тортилди.
Аҳмедов Осиё кубоги 1/8 финал босқичи доирасида Австралияга қарши ўйиндан сўнг флэш-интервьюга келмагани учун қўмита қарорига кўра 10 минг АҚШ доллари жарима тўлайдиган бўлди.

Мазкур қарор эълон қилинганидан сўнг 30 кун муддат ичида ярим ҳимоячи жаримани тўлаши шарт. Шунингдек, Одил ушбу ҳолатни яна бир бор такрорласа келгуси чора янада қаттиқ бўлиши тайин.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар терма жамоамиз ҳимоячиси Егор Кримец икки бор ОФК томонидан жаримага тортилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов 10 минг доллар жаримага тортилди