19:47 / 01.02.2019
8 101

Ўзбекистон бокси бошқа қўлларга ўтмоқда... (фото)

Ўзбекистон бокси бошқа қўлларга ўтмоқда... (фото)
Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти, амалда федерацияга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиқарилади.

Kun.uz’нинг Миллий олимпия қўмитасидаги манбаси маълумот беришича, 2 февраль куни қўмитада йиғилиш бўлиб ўтади ва Шерзод Тошматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига янги вице-президент тайинланади.

Манбанинг айтишича, бу лавозимни энди йирик тадбиркор Сакен Жетибаевич Пулатов эгаллайди.

Сакен Пулатов
Фото: Kun.uz

Маълумот учун, Сакен Пулатов 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. У узоқ йиллардан буён Тошкентнинг «Локомотив» клуби тизимида фаолият кўрсатиб келади.

Қайд этиш керакки, Бокс федерацияси президенти расман бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳисобланса-да, федерацияни амалда биринчи вице-президент бошқаради.

Шерзод Тошматов
Фото: Бокс федерацияси

Амалдаги вице-президент Шерзод Тошматов бошқаруви даврида (у 2014 йил ноябридан буён бокс федерациясида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келади) ўзбекистонлик боксчилар халқаро майдонларда юқори натижалар қайд этишди ва Ўзбекистон бу спортда гегемон терма жамоалардан бирига айланди. 2016 йилнинг ёзида Рио-де-Жанейро Олимпиадасида жами 7та медаль билан биринчи бўлган ўзбекистонликлар терма жамоаси, 2017 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 10та медаль билан биринчи, 2018 йилги Осиё ўйинларида 7та медаль билан биринчи бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон бокси бошқа қўлларга ўтмоқда... (фото)