11:01 / 02.02.2019
3 622

Марадона ташкилот мансабдорини рингга чақирди: «ФИФАда ҳаммаси эски ҳаммом, эски тос»

Марадона ташкилот мансабдорини рингга чақирди: «ФИФАда ҳаммаси эски ҳаммом, эски тос»
Диего Марадона ФИФАнинг афсонавий футболчилар жамоаси сардорлигидан кетди. У ташкилот раҳбарияти томонидан ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилинди, деб ҳисоблагани учун шундай қарорга келган.

Хабар қилинишича, Марадона ва ФИФА бош котиби ўринбосари, «Милан»нинг собиқ яримҳимоячиси Звонимир Бобан ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Зиддият Хорватияда, ФИФА афсоналари дастури иштирокчилари истиқомат қилаётган меҳмонхонада рўй берган.

Звонимир Бобан - ФИФА бош котиби ўринбосари

«Мен Жанни Инфантинога хат ёзиб, ФИФА афсоналари сардори лавозимидан истеъфога чиқишимни билдирдим», – деган аргентиналикнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz.

Марадонанинг ҳисоблашича, ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ва Аргентина футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари Хулио Грондоннинг кетганидан буён жаҳон футболининг бош ташкилоти «мутлақо ўзгармай қолган». «Барчаси ўзгаришларсиз қолди», – дейди у.

«Улар бизни меҳмонхонада Марко ван Бастен ва яна бир бошқа ўйинчи билан битта хонага жойлаштиришди. Улар бизга шундай муносабатда бўлишдики, биз худди фақат овқатлантириш керак бўлган жажжи кучукчалардекмиз. Мутлақо ҳурматсизлик қилишди.

Мана нима учун истеъфога чиқдим. Ва энди мен бу янги ФИФА ҳақида билганларимни ошкор қила бошлайман», – деган Марадона.

«Бобанга шуни айтишни истардимки, агар у бу вазиятда яхши кўринишни хоҳласа, мен уни бокс рингига таклиф қиламан. У меҳмонхонага келиб, норозилик билдирмаслиги керак эди.

Ҳаммасидан ҳам ёмони – Бобан кимнингдир томонидан жўнатилган. Ва бу «кимдир» – Инфантино. Мен 20 ёшли бола эмасман, ёшим 58да. Бу мен учун оғир, чунки бу инсонларга ишонган эдим. Энди ортиқ уларга ишонмайман», – таъкидлаган Диего Марадона.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марадона ташкилот мансабдорини рингга чақирди: «ФИФАда ҳаммаси эски ҳаммом, эски тос»