00:06 / 03.02.2019
5 656

Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай бўлади?

Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай бўлади?
Салкам бир ой давомида барча футбол мухлисларининг диққат марказида бўлиб келган Осиё кубоги ҳам якун топди.

Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақада 1/8 финалга қадар етиб борди ва айнан ушбу босқичда пенальтилар сериясида Австралияга имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Хўш, ушбу нуфузли турнирдан сўнг термамизнинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай кўринишда бўлади? Footy Rankings Осиё жамоаларининг таxминий ҳисоб-китобини қилди ва янги рейтингни тузиб чиқди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1275 очко билан 6 поғона юқорилаб 89-ўринга кўтарилиб олади. Шу тариқа Осиёдаги 12-жамоага айланади.

Мусобақа ғолиби бўлган Қатар 38 поғона юқорилаб Осиёнинг 5-жамоаси бўлади, умумий рейтингда эса 55-поғонага чиқади.
Рейтингнинг тўлиқ шакли билан қуйида танишиш имконига эгасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай бўлади?