21:47 / 06.02.2019
4 352

«Реал Мадрид» «Эль-Класико» учун қайдномани эълон қилди

«Реал Мадрид» «Эль-Класико» учун қайдномани эълон қилди
«Реал Мадрид» Испания Кубогининг 1/2 финал босқичи дастлабки ўйинида «Барселона» меҳмони бўлади. «Қироллик клуби» ҳам мазкур баҳс учун ўйин қайдномасини эълон қилди.

Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жароҳатидан тузалиб, яна сафга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи Ла Лиганинг 22-тури доирасида «Алавес»га қарши ўйинда майдонга тушмаганди (3:0).

Ҳимоячилар Даниэл Карвахаль ва Рафаэль Варан дисквалификация қилингани учун «Алавес»га қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Улар ҳам қайдномага киритилган.
«Реал» ҳимоячиси Хесус Вальехо жароҳати сабабли «Эль-Класико»ни ўтказиб юборади.

«Реал Мадрид» қайдномаси:
Дарвозабон:
Кейлор Навас, Тибо Куртуа, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Даниэл Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Серхио Регилон.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Маркос Льоренте, Марко Асенсио, Иско, Дани Себальос.
Ҳужумчилар: Мариано Диас, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» «Эль-Класико» учун қайдномани эълон қилди